Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:35

Эронга қарши санкциялар БМТ да овозга қўйилади


БМТ Хавфсизлик кенгашининг жорий раиси ядровий дастуридан воз кечмаётган Эронга нисбатан янги санкцияларга оид резолюция лойиҳаси келаси 10 кун ичида овозга қўйилиши мумкин, дея маълум қилди.

Июн ойида хавфсизлик кенгашига раислик қилаётган Мексиканинг БМТдаги элчиси Клод Ҳеллер кенгашга аъзо давлатлар экспертлари резолюция матнини ишлаб чиқишда илгариламоқда, деди. Унга кўра, резолюция лойиҳасида ҳисоб рақамлари музлатилиши мумкин бўлган Эрон фуқаролари ва фирмалари ҳамда халқаро виза чеклови жорий қилинадиган шахслар номлари кўрсатилади.

Вашингтонда чиқиш қилган АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Филип Кроули Оқ уй маъмурияти резолюция лойиҳаси 20 ёки 21 июнгача овозга қўйилишига умид қилаётганини баён қилди.

Агар резолюция қабул қилинса, бу уранни бойитиш ишларини тўхтатишдан бош тортиб келаётган Теҳронган нисбатан санкцияларнинг тўртинчи давраси бўлади.

Резолюция лойиҳаси ўтган ойда Қўшма Штатлар, Британия, Франция, Германия, Россия ва Хитой ўртасида келишиб олинди.
XS
SM
MD
LG