Линклар

logo-print

Оятуллоҳ мухолифат фаолларини авф этди


Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий ўтган йили президентлик сайловларидан кейинги норозилик намойишларида қатнашганликда айбдор, деб топилганларнинг 81 бир нафарини авф этди. Хоманаийнинг вэб саҳифасида Муҳаммад Пайғамбарнинг қизи таваллуд куни муносабати билан авф этилганларнинг исмлари келтирилмаган.

2009 йил июнида Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг иккинчи муддатга қолишига имкон берган мунозарали сайловдан кейинги норозиликлар пайтида минглаб одам ҳибсга олинган. Уларнинг кўпчилиги озод қилинган, лекин мухолифат вакилларига кўра, юзлаб фаоллар қамоқда қолмоқда.
XS
SM
MD
LG