Линклар

Кобулда "Тинчлик жирғаси" давом этмоқда


Афғонистон пойтахти Кобулда “Тинчлик жирғаси” иккинчи кун ўз ишини давом эттирмоқда.

Салкам 1600 киши иштирок этаётган йиғин қатнашчилари толиблар билан тинчлик музокараларини бошлаш масаласини муҳокама қилмоқдалар.

“Тинчлик жирғаси”нинг очилиш куни аёллар кийимида бўлган жанггарилар йиғин ўтказилаётган ҳудудга ўтиб, қуролли ва ракета ҳужуми амалга оширди. Мазкур ҳужумда йиғин иштирокчиларидан ҳеч кимга талофат етказилмаган.

Чоршанба кунги ҳужум учун маъсулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди. Толиблар, шунингдек Афғонистон ҳукуматининг “Тинчлик жирғаси”да иштирок этиш таклифини рад қилди.
XS
SM
MD
LG