Линклар

"Озодлик флотилияси" фаоллари Туркияга етиб келди


Ғазо минтақасига инсонпарварлик ёрдамини олиб кетаётган "Озодлик флотилияси"нинг ҳибсга олинган юзлаб фаоли бугун Истанбулга етиб келди.

Исроил ҳукумати томонидан депортация қилинган фаолларни кутиб олиш учун Истанбул халқаро аэропортига Туркия Бош вазири ўринбосари Булент Аринч ва мамлакат парламентининг ўндан ортиқ депутати чиқди.

Маълум бўлишича, душанба куни Ўрта ер денгизининг нейтрал ҳудудида Исроил дессанти амалга оширган рейд пайтида ҳалок бўлган 9 кишининг жасади ва 527 нафар фаол эрта тонгда Туркияга етиб келган.

Айни пайтда, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Исроилни Ғазо қамалини дарҳол бекор қилиш ва минтақага инсонпарварлик ёрдамининг киритилишига имкон беришга чақирди.

- Бу фожиа муаммонинг жиддийлигини кўрсатди. Ғазо минтақасининг анчадан бери ёпиб қўйилгани самарасиз, беқарор ва хато чорадир. Бу чора бегуноҳ фуқароларни жазоламоқда. Блокада Исроил расмийлари томонидан дарҳол олиб ташланиши шарт, деди БМТ раҳбари.

Чоршанба куни Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу блокада қилинган Ғазо минтақасига 31 май куни инсонпарварлик ёрдами олиб киришга уринган Туркия кемасига ҳужум қилиб, 9 кишини ўлдирган Исроил десантчилари ҳаракатини ҳимоя қилди.



XS
SM
MD
LG