Линклар

Россия омбудсмани милиция ҳаракатини қоралади



Россия омбудсмани Владимир Лукин милиция ходимларининг 31 май куни Москвада бўлиб ўтган “Норозилар марши”ни тарқатиб юбориши муносабати билан Россия Ички вазирлиги билан имзоланган ҳамкорлик меморандумини тўхтатишини маълум қилди.

Лукин сўзларига кўра, намойиш иштирокчилари ноқонуний ҳаракатларни амалга оширмаган бўлса-да, милиция ходимлари уларга нисбатан куч қўллаган. Лукин, шунингдек Россия Ички ишлар вазирлигининг милиция ходимлари ҳаракатлари учун кечирим сўрашини кутаётганини маълум қилди.

31 май кунги Москвада бўлиб ўтган “Норозилар марши” чоғида, сўнгги маълумотларга кўра, 170 киши қўлга олинган. Майда қоидабузарлик ҳолати бўйича камида 150та протокол тузилган. Москвадаги намойишчиларни ҳибсга олиш пайтида журналист Александр Артемьевнинг қўли сингани айтилмоқда.

Айни пайтда россиялик ҳуқуқ фаоллари ҳам намойиш тарқатиб юборилиши юзасидан текширув олиб бораётганликларини билдирдилар.

XS
SM
MD
LG