Линклар

Хитой президенти Тошкент ва Остонага сафар қилади


Хитой президенти Ху Цзинтао келаси ҳафта Ўзбекистон ва Қозоғистонга сафар қилади.

Синхуа ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов таклифига биноан Ху Цзинтао 9-11 июн кунлари давлат сафари билан Ўзбекистонга ташриф буюради.

Хитой раҳбарининг Тошкентда ўзбекистонлик ҳамкасби билан учрашиб икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожига оид масалаларни муҳокама қилиши¸ шунингдек Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг Тошкентда ўтадиган йиллик саммитида иштирок этиши кутилмоқда.

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Ўзбекистондан сўнг Ху Цзинтао президент Нурсултон Назарбоев таклифига биноан 11-12 июн кунлари Қозоғистонга сафар қилади.
XS
SM
MD
LG