Линклар

Барзаний Анқарада музокара олиб бормоқда


Ироқнинг Курдистон мухторияти етакчиси Масъуд Барзаний Анқарада Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли билан музокаралар ўтказмоқда.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, Анқарадаги учрашувда томонлар Ироқнинг тоғли ҳудудларидан туриб Туркияда қўпорувчилик амалиётлари амалга ошираётган курд айирмачиларига қарши самарали курашиш каби масалаларни муҳокама қиладилар.

Курдистон ишчи партияси 1984 йилдан буён Туркия жануби-шарқида ўз мухториятини ташкил этиш мақсадида курашиб келмоқда. Шу пайтгача юз берган тўқнашувларда 40 мингга яқин одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG