Линклар

Ирландия кемаси ҳам Ғазога йўл олди


Ирландияга қарашли юк кемаси Исроил қамалида қолаётган Ғазо минтақаси учун мўлжалланган инсонпарварлик ёрдамини ҳафта якунига қадар фаластинликларга етказиб беришга умид қилмоқда.

Маълум бўлишича, кема экипажи 15 кишидан иборат. Улар орасида Ирландия фуқаролари, жумладан Нобел Тинчлик мукофоти совриндори 66 яшар Майрид Корриган Магуайр ҳамда БМТ Бош котибининг собиқ ёрдамчиси Дэнис Ҳаллидей ҳам бор.

Айни пайтда ушбу инсонпарварлик юкини Ғазога юбориш ташаббуси билан чиққан ташкилот вакили Кевин Сквайрес¸ агар Исроил хавфсизлик кучлари мазкур кемани тўхтатишга уринса, кема экипажининг ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаслигини маълум қилди.

Душанба куни Исроил хавфсизлик кучлари Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган “Озодлик флотилияси”да рейд ўтказди. Оқибатда 9 нафар фаол нобуд бўлди, 20дан зиёд киши тан жароҳати олди. Кемадаги юклар эса¸ Исроил томонидан мусодара қилинди.

XS
SM
MD
LG