Линклар

Туркия раҳбари Исроилни огоҳлантирди


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон¸ Исроилни агар ушбу давлат ўз зеҳниятини ўзгартирмаса, минтақадаги энг муҳим дўстидан айрилиб қолиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Бугун Анқарада чиқиш қилган Эрдўғон Туркия ҳукуматининг “Озодлик флотилияси”да бўлган туркларнинг ўлдирилишига кўз юммаслигини таъкидлади.

Исроил томонидан депортация қилинган 527 нафар фаол бугун эрта тонгда Истанбулга етиб келди ва қаҳрамонлар каби қарши олинди. Шунингдек, душанба кунги рейд чоғида нобуд бўлган туркияликлар бугун Истанбулда дафн қилинди.
XS
SM
MD
LG