Линклар

logo-print

Хитой АҚШ Мудофаа вазири сафарини бекор қилди


Хитой ҳукумати АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтснинг мамлакатга режалаган сафарини бекор қилиш тўғрисидаги қарорини изоҳлашдан бош тортмоқда.

Чоршанба куни АҚШ Мудофаа вазири Осиё давлатлари бўйлаб ўз сафарини бошлади. Роберт Гейтснинг ўз сафари давомида Хитойга ҳам бориши режаланган эди, бироқ расмий Пекин сафар вақтини “номақбул”, дея атади.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили¸ Пекин АҚШ билан ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни муҳим деб билиши, бироқ сафар борасида ҳеч қандай келишувлар бўлмаганлигини билдирди. Хитой Мудофаа вазирлиги эса ушбу масалани изоҳлашдан бош тортди.

Жорий ҳафта якунида Роберт Гейтс хавфсизлик масаласига бағишлаб Сингапурда иш бошлаётган анжуман доирасида Осиё давлатлари Мудофаа вазирлари билан учрашиб, бир қатор масалаларни муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG