Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:33

Ўзбекистон oромгоҳлари болаларни кутмоқда


Аксар ўзбек болалари учун ëзги таътил сув кўринган жойда мазза қилиб чўмилишни англатади.
Аксар ўзбек болалари учун ëзги таътил сув кўринган жойда мазза қилиб чўмилишни англатади.

Ўзбекистон матбуотига кўра¸ “Баркамол авлод йили” да болаларга эътибор кучайганини улар учун аталган оромгоҳларда кўриш мумкин. Фақат "болажонларнинг яйраб ором олиши" учун соз қилинган бу лагерларга боласини юбориш аксар оилалар учун қўл етмасдек.


Оромгоҳга боласини узатувчи ота-оналар мактаб маъмурияти, ёки оромгоҳ вакилларидан дастлаб нарх –навони суриштиради. Биз ҳам Тошкент вилояти Бурчмулло ҳудудида жойлашган оромгоҳ вакили билан суҳбатни шу савол билан бошладик:

- 12 кун давомида Бурчмуллада бўлади, 7 ёшдан 17 ёшгача.

Озодлик : Пули қанча бўлади ?

- 497 минг сўм. Перечисление ва пластик карточка билан 597 минг сўм бўлади. Чунки наличнийга бизда 100 минг сўм скидка бўвотти, деб тушунтирди Тошкентдаги “Grand newland” оромгоҳи ходими. Мазкур оромгоҳда 12 кунлик таътил нархининг Ўзбекистондаги энг кам иш ҳақидан 15 баравар қиммат эканини лагер ходими¸ таътил давомида дам олувчиларга инглиз тили ҳам ўргатилиши билан изоҳлади.

ЎзА ахборот агентлигига кўра, мазкур йилда Ўзбекистондаги 812 та болалар соғломлаштириш оромгоҳи 245 минг ўқувчини қабул қилади

Тошкентнинг машҳур болалар оромгоҳларидан бирининг ходими бу оромгоҳларда болаларга шароитларнинг юқори даражада яратилганлигини айтади:

- Ман ўзим кўриб турганим, хукумат ўзини айганидан кўп иш бажарaяптида. Қилинаятган ишларни биз илгари хаёлимизга ҳам келтирмаганмиз. Бизани болалар ётадиган коттежлар, пансионатларимизам зўрде. Ҳаммаси ранг баранг бўлиб кетганде.Ранг баранг каруселлар , бинолар, бассейнни вообшче гапирмасангиз ҳам бўлади, дея таърифлайди Тошкент вилоятининг сўлим ҳудудларидан бирида жойлашган оромгоҳ ходими.

Оромгоҳнинг 16 июндан болаларни қабул қилишини айта туриб суҳбатдошимиз¸ 12 кунлик таътил нархини “ҳар битта камбағал оилаям кўтарадиган даражада” дея баҳолади¸ аммо камбағалнинг ҳам чўнтаги кўтарадиган бу нархларни тилга олмади.

Жиззахлик ўқитувчи Зиёдулло Раззоқов икки фарзандини ҳар йили ëзги лагерларга жўнатишини айта туриб¸ бугунги кунда пулли болалар оромгоҳларининг нафақат тоғли ҳудудлар, балки болалар боғчаларида ҳам очилаëтганини таъкидлайди.

- Мана биз Бўстон шаҳарчасида яшаймиз.Ўша шаҳарчамизнинг ўзидаям 4-5та боғчалар бор.Ўша боғчаларда ҳам ўқувчилар мактабни тугатгандан кейин ўшаларда дам олиш учун лагерлар ташкиллаштирилган. Бу туман халқ таълими томонидан.Улар иссиқ овқат билан таъминланган, ётоқ жойлари яхши, албатта¸ боғчаларда ўйнаш учун, дам олиш учун шароитлар етарли.Улар тарбиячилар билан тўлиқ таъминланган.Фақат мажбурий эмас, ихтиёрий, дейди жиззахлик Зиёдулло Раззоқов.

Жиззахлик суҳбатдошимиз тоғ бағридаги болалар оромгоҳини ҳам тилга олди.

-У ерга ҳар бир мактаблардан тўлиқ олмайдида, териб-териб олади. Кимни энди¸ масалан¸ бир хилларини шароити тўғри келади, лагерларга юбориш, уларни доим ҳол-аҳволидан хабар олиб туриш. Бир хил ота-оналар юбормайдида, унинг ўрнига фарзандларидан ўзлари доим назоратида, ёки қандайдир иш кучидан фойдаланиш мақсадида юборишмайди, дейди жиззахлик ўқитувчи ва ҳуқуқ фаоли Зиёдулло Раззоқов.

Бухоронинг қишлоқларидан бирида яшовчи суҳбатдошимизнинг икки нафар мактаб ёшидаги фарзанди бор. Бу суҳбатдошимиз ëзги лагерларга боришни шаҳарликларга чиқарган¸ қишлоқ оилаларида ишнинг кўплиги¸ қолаверса уларнинг шундоқ ҳам "табиат қўйнида" экани бунга ҳожат қолдирмаслигини айтади.

- Камдан кам бу ерда олиб боради лагерга.Чунки қишлоқни иши кўп. Лагерга нуждатся ҳам қилмайди. Ҳамма мева-чева атрофидаку. Масалан, шаҳарда бўлса зерикади каникулда.Бу ерда табиат ўзи шундоғамку, дейди қишлоқлик она.

Бухоролик суҳбатдошимизга кўра, қишлоқ ёшлари ёз таътилида далада ўт териш, ариқларда чўмилиш, ота-онасига ёрдам бериш билан ўтказади. Қишлоқ боласи учун ҳордиқ телевизор томоша қилиш ва тушдан кейинги жазирама пайтида мизғиб олишдир¸ деб қўшиб қўяди суҳбатдош.
XS
SM
MD
LG