Линклар

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси фаолиятини бошлади


Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зиёдулло Пўлатxўжаев бугун Москвада Россия президенти Дмитрий Медведевга ишонч ёрлиғи топширди.

Кремл матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ишонч ёрлиғини қабул қилиб олиш маросимида, шунингдек Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва президент ёрдамчиси Сергей Приходко иштирок этган.

Зиёдулло Пўлатxўжаев май ойи бошларида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати томонидан мамлакатнинг Россиядаги элчиси этиб тайинланган эди. Пўлатxўжаев 2007 йилдан буён Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистон элчисидан ташқари Германия, Миср, Жанубий Корея, Мавритания, Панама, Судан ва Таиланд элчилари ҳам бугун Москвада президент Дмитрий Медведевга ишонч ёрлиқларини топширдилар.
XS
SM
MD
LG