Линклар

logo-print

Эркин микрофон - Каримов мухолифат билан ярашсин

  • Ҳурмат Бобожон

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

деган таклифни ўртага қўйган хўжандлик Абдужаббор ака¸ Обид қори Назаров ва Муҳаммад Солиҳ каби халқ эътиборини қозонган "улуғ одам"ларни назарда тутишини айтади.


Ўғилларимни ўлдириб юбориш ниятида булар....

деб ҳасрат қилади Ҳизбут-Таҳрир диний гуруҳига алоқадорликда айбланиб¸ бири 11¸ яна бири 17 йилга қамалган икки ўғилнинг отаси қўқонлик Солижон ака.

- Зонада мусулмонларга қарши тазйиқ кучайган. Булар инейкин очлик эълон қилишган. Кўпчилик, очлик эълон қилишгандан кейин буларни опкириб, уриб, эзиб, кейин зоналарга узатиб юборган¸ Каттақўрғон, Бухорога.

Озодлик: Икки фарзандингиз ҳам зонадами?

- Ҳа, йўқ. Битта фарзандим Критийда, Анжонда у. Буниси майлию, ана унисини тополмасдан ўтирибмиз қаерда экан деб.
Бизда уч кун ичида мана бу Жиноят кодексининг 55-моддасида айтганки, уч кунни ичида хабар бериш керак деган. Ҳа энди қонунни айтаяпманда. Конституциянинг 128та моддаси бўлса, ўшандан биттасиям ишламайди Ўзбекистонда. Ундан кейин Жиноят кодекси бор, турмалар тўғрисидаги қонун. Буни 197та моддаси бор. Буниям бирортаси ишламейди. Хўп, Ҳизбут -Таҳрир бўлсин, хўп, ваҳобий бўлсин, нурчими бошқа бўлсин. Буларни азоблаб, инсон ҳуқуқларини аъзоси бўлса, уларга бу Жиноят кодексининг моддалари қўлланмайди. Фақат ўзларининг топиб қўйган қийноқларини, азобларини қўллашади улар.

Озодлик:
Ўғилларингиз нима учун қамалган эди?

- Мен айтаяпману, 159-модда деб, қамаб, туҳматлар қилиб, битта Ҳизбут-Таҳрирни варағини топиб олган уйидан.

Озодлик: Ўғлингиз аъзо эдими шу Ҳизбут-Таҳрирга?

- Билмайман энди. Аъзолиги аъзо бўлса керакда. Аъзоман деган бўлса керак.

Озодлик: Неча йил бўлди энди қамоқда?

- Биттасига 11 йилу 4 ой бўлди.

Озодлик: Ўзи неча йилга қамалган эди?

- Кичкинаси, аввал февралда қамалгани 17 йил деган эди. Олий суд ўйин қилиб туриб, ман айтганман чиқиб, хеч нарсаси йўқ буни, китоб-митоблар йўқ деганман. Чиқмаган ҳеч нарса. Булар 34та, 37та китоб, 28та варақа деб айбномага ёзиб қўйишган, туҳмат қилиб.
Ундан кейин... бобом китоб сақлаган¸ ундан кейин ўқитган¸ деб ёзган. Бу жойлари ҳам туҳмат. Мен 133та хат ёздим ҳаммасига, мана шу Ўзбекистонда қолганлари бўйича. Бирортасига бир яхши жавоб топа олганим йўқ. Свидание.. май ойига йўқ.. Гуинга борсам, ГУИНдагилар ҳам билмайди қаердалигини.

Озодлик: Опамиз ҳам қўшилаяптилар.Улар ҳам гапирсинлар.

- (аёл киши) Оғир аҳволдамиз. Ортиқча 100 минглаб йўлкира қилиб, ҳали Каттақўрғон¸ ҳали Навоий қилиб юролмаймиз.Қизини бўйи етиб ётибди. Биз пенсионермиз. Пенсиямизни еймизми, уларга ташиймизми? Иккитасига ташиймиз. Пенсиямизни ҳам вақтидан ўтказиб бермайди, олмаймиз вақтида. Шунинг учун, аҳволимиз чатоқлиги учун сизларга мурожаат қиляпмиз. Шу дадамиз ҳақида, Абдуллаев Содиқжон 70 йил, Навоийда йўқ¸ Каттақўрғонига боришга бизда имкон, нажот йўқ. Бизга ҳеч ердан ёрдам йўқ. Ўзи 8 йил Товоқсойда ўтириб берди. Срогини тугашига 3¸5 йил яна қўшиб бериб Навоийга ташлади.У ерда ҳам сроги тугашига келаëтганида учинчи йил мана, сентябр ойида 3 йил тўлади. Баҳорга чиқиб, 3¸5 йил тўлиб жавоб бериш ўрнига. Яна уриб, тағин срок кўпайтириш ҳаракатида, ёки ўлдириб юбориш ҳаракатида булар.


Биз ногиронларни ўйлайдиган одам борми?


Президент Каримов ногиронларни ўйлаб уларга шароитлар яратиб қўйган, лекин улар бизгача етиб келмаяпди, дейди Сурхондарёнинг Узун туманидан телефон қилган ўзбекистонлик биринчи гуруҳ ногирони.

- Каримов бобомизга раҳмат айтишаяпти¸ ногиронларни ҳам одам ҳисобига қўшиб қўйибди.Уларда ҳам юрак бор¸ дейди ногирон бўлсаям. Нима шароит яратдик уларга¸ деяпти. Лекин шу шароит бизда йўқ. Мен коляска деганини минмайман. Оёқлари чатоқ коляскани, оёғини биласизми коляскани? ... Кўтариб ҳайдайди болалар. Фақат уни кўтариб ҳайда, тушириб ҳайда дейман. Энди Каримов бобомиз ҳамма шароит яратиб, аравачалар ҳам бериб қўйибди. Лекин шу менга, бизга етиб келгунча йўқ. Билмайман қаерга кетаяпти. Каримов бобомизга жуда раҳмат.Ўзбекистонни гуллатиб яшнатиб тинч қилиб қўйибди. Лекин ёрдам масаласи чатоқ бўлаяпти, ака. ..

Наврўз байрамида менга бир синиқ ана у ичадиган ташлаб кетди.Уни мен бошимга ураманми? Сув ичадиган стаканча борку. Ана шулардан ташлаб кетди Наврўзга алдаб. Онамга айтдим, она бекор олибсиз¸ дедим. Уни кўриб, бошқа нарса деб ўйлагандим. Очиб қарасам, брак....... Шароит яратиб қўйибди, аммо бизга келмайди у шароит. Район ҳокимига боролмасам, мошинга айтсам палон пул дейди узунлик ногирон йигит.


Каримов мухолифат билан муроса қилса бўлмайдими?

деган риторик саволни ўртага ташлайди Хўжанддан телефон қилган Абдужаббор ака. Бу содда ўзбек Каримов ҳукумати ташқарига чиқиб кетган диний ва дунëвий мухолифат раҳбарлари билан муроса қилса¸ балки оддий халқ ҳаёти яхшиланар эди, деган фикрни илгари суради.

- Карим акамиз , Назаров домла борку¸ Обид қори, мана бу Муҳаммад Солиҳ мана шулар хаммаси улуғ одамлар. Энди далаларда юрибди. Ўшалар ўз ихтиёри билан чиқиб кетмади. Ҳаммаси қандайдир мажбур йўллар билан чиқиб кетди. Муҳаммад пайғамбаримиз ҳам мана шу Маккадан Мадинага шунақа тазйиқларни орқасидан чиқиб кетганда. Ана шу Каримов билан қандайдир муроса йўлига шу улуғ одамларни аралаштириб. Кеча хоразмлик шоир ҳофиз бўлмоқчиман¸ дедику. Шеър ёзибдида Каримовга чиройли қилиб. Ҳа шунга ўхшаган қандайдир муроса йўлларини ахтариш керакда. 20 йилдан бери мана вақтлар ўтаяпти, бир-бирига кундан кунга хамма нарса қаттиқ қатиб кетаяпти. Бир бирига жаҳл қилган билан, иш юрмайди. Қандайдир ишни юргизиш керакда. Муроса йўлларини юргизиш керакда. Юриб, юриб пастга тушиш керакда баъзи жойларда. Бирорта бюст қўйиб қўйса ҳам бўлади Каримовга ана у Обид қори, Муҳаммад Солиҳлар йиғилиб, ана у майдон борку Андижондаги, Бобур майдонига. Ҳайкал қўйиб қўйса ҳам бўлади. Баҳоналари билан қанча қаерларга бориб, ризқларини териб юрибди. Энди ўтган ишларга саловот. Шунақа, ниятлар, яхши ниятлар жуда кўп. Энди бизга парвардигор ўзи ёр бўлсин, дунёда энди енгиллик тинчлик бўлсин деган ниятлар бор¸ дейди бу суҳбатдош.

*************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG