Линклар

logo-print

Обама Тинчлик флотилиясига оид воқеани “фожиа”, дея атади


АҚШ Президенти Барак Обама Ғазо Минтақасига инсонпарварлик ёрдамини олиб кетаётган флотилия Исроил дессанти томонидан ҳужум қилиниб, тўққиз нафар фаол ҳалок бўлганига оид воқеани “фожиа”, дея атади.

CNN телканали бошловчиси Ларри Кингга берган интервьсида Обама рўй берган воқеа Исроил ва Фаластинга “жорий вазият беқарор эканини” намойиш қилиши ва икки томон тинчлик жараёнини илгарилатишда жидлий қадамлар қўйиши лозим, дея таъкидлади.
Обама Исроил ҳаракатларини қоралашдан бош тортиб, яҳудий давлатининг хавфсизликка оид “ўринли” хавотирлари бор ва душанба кунги воқеага оид барча тафсилотлар ҳозирча номаълум, дея таъкидлади.

Айни пайтда, АҚШ расмийлари Исроил рейди пайтида ҳалок бўлганларнинг бири 19 яшар асли туркиялик АҚШ фуқароси бўлганини тасдиқлади. Давлат департаменти АҚШ фуқароси қандай вазиятда ҳалок бўлганини ўрганади, дейилади расмий баёнотда.
XS
SM
MD
LG