Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:37

Туркия-Исроил муносабатлари бузилмоқда


Туркия Президенти Абдуллоҳ Гул Исроил ҳарбийларининг Ғазога кетаётган Туркия кемасига қилнган ҳужумидан кейин Исроил билан муносабатлар “ҳеч қачон аввалгидай бўлмайди”, дея баён қилди.

Туркия телевидениесида қилган чиқишида Гул бу воқеа икки томонлама муносабатларда “тузатиб бўлмас ва чуқур яра қолдирди”, дея таъкидлади.

Пайшанба куни Истамбулда минглаб кишилар Исроил дессанти ҳужуми пайтида ҳалок бўлган тўққиз фаолни дафн этиш маросимида қатнашди.

Тўққиз марҳумнинг саккиз нафари Туркия фуқароси яна бири асли туркиялик АҚШ фуқароси бўлган.
Пайшанба куни эрталаб Ғазога инсонпарварлик ёрдамини олиб кетаётган флотилияда бўлган ва Исроилдан депортация қилинган 500дан ортиқ фаол Истамбулга етиб келди.

Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман Исроил дессанти амалга оширган рейд юзасида халқаро текширув ўтказиш чақирувларини рад этди.

Айни пайтда, АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл флотилия билан боғли “фожиа” тинчлик жараёнига путур етказмаслиги лозим, дея таъкидлади.

Флотилия сафида бўлган Ирландия кемаси ўша куни ортга қайтиб кетган эди. Флотилияни ташкил қилган Ғазо озодлиги ҳаракати вакилларига кўра, “Рэйчел Корри” номли кемада 15 киши, жумладан Нобел мукофоти соҳиби Мэйрад Магуаер бўлган. Кема, дея маълум қилди фаоллар, “юқори мартабали инсонлар ва халқаро журналистларни ўз бортига ортиб Ғазога йўл олади.” Ҳаракат фаоллари, Кема қачон Ғазога йўл олишини аниқлаштирмади.
XS
SM
MD
LG