Линклар

Обама ВР ширкатидан "ғазабда"эканини билдирди


АҚШ Президенти Барак Обама Мексика Кўрфазида нефтнинг денгизга сизиб чиқиши билан боғлиқ ҳалокат ва Британияга қарашли ВР ширкати денгизга тушаётган нефтни тўхтатишда тезкор чораларни кўрмаётганидан ғазабда экани баён қилди.

CNN телканали бошловчиси Ларри Кингга берган интервьсида Обама катта миқдордаги нефтнинг денгизга тушгани ВР ширкатининг “ўз ҳаракатлари оқибатлари қандай бўлишини ўйламаганига” ёрқин мисолдир, дея таъкидлади.

Бу олти ҳафта аввал денгиз тубидаги нефт қудуғида рўй берган авариядан бери Обаманинг энг кескин баёноти бўлди.

Айни пайтда, ВР ширкати махсус сув ости роботи денгиз тубидаги қудуққа туташ қувурнинг шикаст еган қимини кесишга муваффақ бўлганини маълум қилди. Расмийларга кўра, қувурнинг бу нефт сизиб чиқаётган жойини ёпиш ишларини бошлашга имкон беради.

Ҳозиргача бу ҳалокат оқибатида денгиз сатҳига кўтарилган улкан нефт доғи АҚШнинг Луизиана, Алабама ва Миссисипи штатларигача етиб борди ва Флоридага яқинлагмоқда.
XS
SM
MD
LG