Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:29

ЕИ ва АҚШ инсон ҳақларига кўпроқ эътибор бермоқчи


Европа иттифоқи ва АҚШ имзолган қўшма декларацияда террорчиликка қарши курашда инсон ҳуқуқлари, Ислом дини ва диний қарама-қаршиликларга алоҳида эътибор қатартилиши айтилади.

Европа иттифоқи ва Обама маъмурияти пайшанба куни очиқлаган баёнотда шунингдек, террорчилик фитналарини бартараф қилишда дипломатия, ҳуқуқ тартибот ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кучайтиришни ваъда қилдилар.

Мазкур декларация Люксембургда Европа иттифоқи ички ишлар вазирларининг мажлисида имзоланди. Йиғинда сўз олган Испания ички ишлар вазири Алфредо Перез Рубалкаба мусулмон давлатлар ЕИ ва АҚШ уларнинг қадриятларини ҳурмат қилишини, террорчилар эса икки иттифоқчи уларга қарши курашни давом эттиришини билишлари лозим, дея таъкидлади.

ЕИ – АҚШ декларацияси бугун Брюсселда бошланиши кутилаётган Европа иттифоқи – Покистон саммити арафасида имзоланди. Унда Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилонийнинг иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG