Линклар

Даккадаги ёнғинда 90га яқин одам ҳалок бўлди


Бангладеш пойтахти Даккада рўй берган ёнғиднда 90га яқин одам ҳалок бўлди, 100дан ошиқ одам жароҳатланди.

Дакка шаҳар полицияси бошлиғи Шаҳидул Ҳақнинг Франс Пресс агентлигига айтишича, ҳозиргача 87 кишининг жасади топилган.

Хабарларга кўра, ёнғин пайшанба куни кечқурун пойтахтнинг аҳоли зич яшайдиган ҳудудида жойлашган электр тарнсформаторидаги портлашдан чиққан ва ён атрофдаги уйлар ва дўконларга кўчган. Ёнғинни ўчириш учун уч соатдан ортиқ вақт талаб этилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG