Линклар

logo-print

Назарбоев "Миллат лидери" мақомини қабул қилмоқчи эмас


Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ўзига “Миллат лидери” мақоми ва умрбод ҳокимяит имконини берувчи қонун лойиҳасини имзоламаслигини баён қилди. Қозоғистон президенти маъмурияти эълон қилган баёнот давлта телевидениеси орқали ўқиб эшиттирилди.

Ўтган ойда мамлакат парламенти “Миллат лидери” ҳақидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, уни қабул қилди. “Миллат лидери” мақоми Назарбоевга президентликдан кетган тақдирда ҳам, президент сифатида эга бўлган барча ваколатларни сақлаб қолиш имконини бериши кўзда тутилган.

Қонун лойиҳаси шунингдек, Назарбоевга умрбод даҳлсизлик ва унга ва қариндошларига тегишли мулкларнинг мусодара этилмаслигини кафолатлашга қаратилган.

Ўтган йили парламент Назарбоевни умрбод президент этиб сайлош масаласини муҳокама қилган эди, лекин бу ғоя унчалик қўллаб-қувватланмади.

Пайшанба куни телевидениеда ўқиб эшиттирилган баёнотда Назарбоев “мамлакат фуқаролари ва парламент депутатларига билдирган ишончлари учун миннатдор” экани айтилади.
XS
SM
MD
LG