Линклар

Тинчлик жирғаси ўз ишини якунламоқда


Бугун Афғонистонда тинчлик жирғаси ўз ишини якунлайди.

Уч кун давом этган жирғанинг 1600га яқин вакили мамлакатда кўп йиллардан бери давом этаётган урушга барҳам бериш уриниши ўлароқ, ҳукуматнинг Толибон жанггарилари билан музокара қилишига оид ғояни қўллаб қувватлаши кутилмоқда.

Пайшанба куни, жирға иштирокчилари 30га яқин кичик ишчи гуруҳларига бўлиниб, президент Ҳамид Карзай жанггарилар орасида музокаралар учун кимни танлаши, уларга нимани таклиф қилиши ва умуман музокаралар қай йўсинда олиб борилиши лозимлигига оид масалаларни муҳокама қилдилар.

Карзай оддий жанггариларнинг қуролни ташлаб, тинч ҳаётга қайтиши эвазига, уларин авф этиш ва бошқа имтиёзларни таклиф қилиш ғоясини илгари сурмоқда.

Карзай шунингдек, Ал-Қоида террорчи гуруҳига мойил бўлмаган ва Афғонистон конституциясига амал қилишга рози бўлган Толибон етакчилари билан музокара қилишни таклиф қилмоқда.

Тинчлик жирғасида Афғонистоннинг турли қабилалари, этник, сиёсий, диний ва жинсий гуруҳларининг 1600га яқин вакиллари қатнашди.
XS
SM
MD
LG