Линклар

Японияда янги Бош вазир сайланди



Япония парламенти ҳукмрон Демократик партия янги раҳбари Наото Канни Бош вазир этиб сайлади.

Бош вазир лавозимида саккиз ой ишлаган ҳукуматнинг аввалги бошлиғи Юкио Ҳатояманинг сайловчилар орасида нуфузи пасайиб кетгани боис истеъфога чиқди.

Ҳатояма Окинава оролидаги АҚШ ҳарбий базасини ёпишни ваъда қилган¸ аммо ваъдасини бажаришнинг уддасидан чиқа олмади.

Наото Кан сўнгги уч йил ичида Япониянинг бешинчи Бош вазири бўлди.

4 июн куни Токиода Демократик партия аъзолари олдида қилган чиқишида Кан партия аъзоларини янги ҳукуматни қўллаб-қувватлашга чақирди.

- Ҳатояма кабинетининг истеъфосидан сўнг биз ҳақиқий ҳукумат тузиш ҳақидаги орзуларини рўёбга чиқаришни хоҳлаймиз. Бунинг учун мени қўллаб-қувватлашингизни сўрайман. Сизларга катта раҳмат, деди Япониянинг янги Бош вазири Наото Кан.
XS
SM
MD
LG