Линклар

logo-print

Дунё бўйлаб АҚШ жосуслари сони кўпайди



Буни АҚШда чиқадиган The Washington Post газетаси маълум қилди.

Хабарга кўра, АҚШ маъмурияти Ал-Қоида ва бошқа жанггари гуруҳларга қарши кураш доирасида Махсус операциялар бўйича ҳарбий кучлар сонини сезилари оширган.

Расмийларга таяниб газетанинг билдиришича, АҚШ ўтган йил бошида 60 та давлатга махсус гуруҳлар жўнатган бўлса, ҳозирга келиб бундай гуруҳлар 75 та давлатда фаолият юритмоқда.

Улар Яман, Яқин Шарқ, Африка ва Марказий Осиё минтақаларида жойлашган давлатларда фаолият юритмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама Конгрессдан Махсус операциялар бўйича 2011 йилги бюждетни 5,7 фоизга ошириб, уни 6,3 миллииард долларга етказишни сўраган.
XS
SM
MD
LG