Линклар

logo-print

Аҳмадийнажод мухолифатни огоҳлантирди


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод 12 июндаги президентлик сайловининг бир йиллиги муносабати билан норозилик намойиши ўтказилишига қарши кескин чоралар кўрилиши ҳақида мухолифатни огоҳлантирди.

Исломий жумҳурият асосчиси Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ҳумайний вафотининг 21 йиллиги муносабати билан уюштирилган маросимда сўзлаган Аҳмадийнажод¸ мухолифатни Ҳумайний белгилаган йўл ва унинг ғояларидан оғишганликда айблади.

Эрон мухолифати 12 июнда намойиш ўтказишга рухсат берилишини сўраб мурожаат қилган. Аммо ҳукуматнинг мухолифат сўровини рад этиши кутилмоқда.

Ўтган йилги президентлик сайловидан кейин содир бўлган тўқнашувларда ўнлаб одам нобуд бўлди.

Шу пайтгача зўравонликка алоқадорликда айбланган икки фуқаро қатл этилди, олти нафари ўлим жазосининг ижросини кутмоқда.
XS
SM
MD
LG