Линклар

logo-print

Туркия Исроил билан алоқаларини қайта кўриб чиқади


Туркия расмийлари Исроил билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш борасида Анқара нияти “жиддий” эканини айтди.

Бунга Ғазо минтақасига инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган кемаларга Исроил десант кучларининг ҳужум уюштиргани сабаб бўлди. Душанба кунги рейд оқибатида 9 киши¸ асосан Туркия фуқаролари нобуд бўлди.

Туркия Бош вазири ўринбосари Булент Аринч парламентга “Исроил билан янги ҳамкорлик бошланмаслиги ва алоқалар сусайишини” айтди.

Айни пайтда Яқин Шарқ тинчлик жараёни ҳомийси бўлган Тўртликнинг махсус вакили Тони Блэр Исроилнинг Ғазога нисбатан жорий қилган қамали “тескари натижа бериши”ни айтди.

Тўртлик БМТ, АҚШ, Европа иттифоқи ва Россиядан иборат.
XS
SM
MD
LG