Линклар

logo-print

Панжара ортида ўқилган никоҳ


Жамшид ва Шаҳло ўртасида бугун Ўзбекистон қамоғининг ҳатто қуш ҳам учиб ўтолмас қалин панжаралари турибди.

Жамшид ва Шаҳло ўртасида бугун Ўзбекистон қамоғининг ҳатто қуш ҳам учиб ўтолмас қалин панжаралари турибди.

Ўзбекистонда ноқонуний диний гуруҳларга аъзоликда айбланиб¸ узоқ йиллик қамоққа ҳукм қилинган йигитларнинг ота-оналари қамоқда бўлса ҳам¸ фарзанди бошини икки қилмоқда. Кўпчилиги "борса келмас"га кетган бу йигитларга эркинликдаги қизлар ўз хоҳиши билан қаллиқ бўлмоқда.


Бухоролик Жамшид Восиев 1999 йил 16 феврал Тошкент портлашларидан сўнг, Ўзбекистон Жиноий кодексининг 159 ва 244-моддалари¸ яъни конституцион тузумга тажовуз қилиш ва ноқонуний диний ташкилотларга аъзоликда айбдор деб топилиб¸ 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Мактабдалигидаëқ АҚШ да ўқиб келиб¸ сўнгра Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган Жамшид Ҳизбут Таҳрир гуруҳига аъзоликда айбланган.

Ҳозирда Косон турмасида жазони ўтаётган 33 яшар Жамшид 2006 йили қамоқхонада турмуш қурди. Жамшиднинг турмуш ўртоғи Шаҳлода озодликда юрган йигитлардан ўзига қаллиқ танлаш имкони бор эди. Аммо у онгли тарзда¸ Ўзбекистонда қамоқдан чиқишидан кўра чиқмаслиги аниқроқ бўлган "ҳизбутчи маҳбус"ни ўзига умр йўлдоши қилиб танлади.

Шаҳло билан суҳбатимиз бундай танлов ортидаги сабаблар ҳақида бўлди...

-Уларни олдин кўрмаганман. Шу зонада турмушга чиққанман, тўрт йил бўлди турмушга чиққанимга.

Озодлик: Сиз ўзингиз бухороликмисиз?

- Йўқ, йўқ, тошкентликман.

Озодлик: Ëшингиз нечада¸ Шаҳло?

- Ёшим 28да.

Озодлик: 4 йил олдин турмушга чиққан бўлсангиз, бу 2006 йилми?

- Ҳа, шунақа.

Озодлик: Мана сиз Тошкентдан экансиз, Жамшид бухоролик йигит. Қандай танишгансизлар?

- Ўзларини кўрмаганман.

Озодлик:
Ким таништирган?

- Ойижон совчи бўлиб келганлар бизникига. Мен расмларини кўрганман. Булар тоғамлар билан битта жойда ўтиришган хўжайиним. Кейин тоғам яхши мақтаганлар. Кейин манам рози бўлганман. Ёқтирганман, ойижоним совчи бўлиб келганлар бизаникига.

Озодлик: Ўзингиз ҳам рўмолда юрасизми?

- Ҳа.

Озодлик:
Сиз билардингиз яна 4 йил кутишингизни. Шуни ўйлаб қандай турмушга чиқишга розилигингизни бергансиз? Ёки мажбур беришганми?

- Йўқ, уйимиздагилар рози бўлишмаган. Онамлар, адамлар йўқ дейишган. Мани розилигимга қарашган, кейин рози бўлишган

Озодлик: Сиз нимага ўзингиз рози бўлгансиз?

- Билмадим...

Озодлик: Тошкентда ҳам йигитлар кўп. Кунда кўрардингиз турмушга чиқсангиз..Сиз ҳозир бориб фақат қамоқхонада кўрасиз. Шуни била туриб нимага рози бўлгансиз?

- Билмадим, буларни Оллоҳдан яхши кўрганман. Масалан, кўчадагиларга.. билмадим. Қанақадир буларни иймонларими, ҳар томонлама солиштирганман.

Озодлик: Хат ёзишиб туришганмисизлар?

- Йўқ.

Озодлик: Хат ҳам ёзишмагансизлар?

- Фақат эшитардим булар тўғриларида. Қанақаликларини, шижоатларини, иймонларини эшитардим орқаворотдан.

Озодлик: 2006 йил тўйларингиз қандай бўлган?

- Тошкентда ош беришган. Қиз томонда ош беришадию. Ош берганмиз, кейин бизани олиб кетишган тўй қилиб. Кейин бир автобус бўлиб келганмиз Бухорога. Тўй қилишган, исломий тўй бўлган, фақат аёллар бўлган. Тўйдан кейин ЗАГСдан ўтганмиз.Тўйдан бир ой олдин ман ўзим Тошкентда ариза топширганман, у киши Косонда, зонани ичидан. Ўша Косон 51-да бўлганлар. Кейин тўй ўтгандан кейин, борганмиз, Косонда, ичида ЗАГСдан ўтказган, дейди қамоқхонадаги йигитга турмушга чиққан Шаҳло.


Озодликда юрганлар орасида унақаси йўқ...

Шаҳлодан унинг илк таассуротларини сўрадик. Хар қалай, у бошқа қизларга ўхшаб, бўлажак қаллиғи билан учрашувларга чиқиб кўришмаган, телефон орқали гаплашмаган. Хўш¸ қамоқда "хавфли жиноятчи"га чиқарилган маҳбус йигит Тошкентнинг эркин-эмин юрган қизини нимаси билан ўзига ром қилди?

Озодлик:
Тўрт йилдан буён бир йилда неча маротаба кўришасиз?

- Бир йилда уч марта борамиз.

Озодлик: Фарзанд кутаяпсизларми?

- Худо хоҳласа.

Озодлик: Бухорода қайнона-қайнотангиз билан ўтирасиз экан. Нима иш билан машғулсиз?

- Ман ўзи тикувчилик қилардим. Бўтта¸ шу кийим тикаман.

Озодлик: Афсусланмайсизми Жамшидга турмушга чиққанингизга?

- Йўқ. Ҳеч қачон.

Озодлик: Аянгиз, дадангизнинг муносабатлари қандай?

- Афсусланмайсанми, пушаймонлар қилмайсанми дейишади. Йўқ, ҳеч қачон. Мана бу ташқаридагилар билан солиштирсам ҳеч қачон унақамас. Вообше бошқачалар булар. Ҳеч қачон алмаштирмасдим. Ҳар томонлама мандан устунлар. Фикрлариям, иймонлариям. Ҳозир ташқаридачи, бунақалар қолмаган. Масалан¸ ҳаммаси, беш вақт намоз ўқийдиганларнинг ҳаммаси зонада ўтирибди. Ҳаммаси қамоқда ўтирибди. Масалан, исломийлар бўлса ҳам ташқарида, барибир қанақадир дунё билан овора бўлиб кетишганда. Унақа намоз ўқишмайди, унақа нималар қилишмайдида¸ муаммолариниям. Барибир бошқача.

Озодлик: Қўрқмайсизми¸ Жамшид умуман қамоқхонадан чиқмайди деб?

- Йўқ.

Озодлик: Шунақа бўлишиям мумкин¸ тўғрими?

- Ҳа, тўғри мумкин бунақа бўлишиям.

Озодлик:
Муҳлати тугаши билан қўшиб бераверса, бу узоққа чўзилиб кетса, бу умрбодга чўзилиб кетишидан қўрқмайсизми?

- Йўқ, қўрқмайман.

Озодлик: Нимага?

- Билмадим¸ Оллоҳнинг қазоси энди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG