Линклар

logo-print

Афғонистонда тинчлик жирғаси ўз ишини якунлади


Уч кунлик жирға йиғилишида қатнашган 1600 га яқин вакил президент Ҳамид Карзай ҳукумати ишлаб чиққан 156 саҳифадан иборат тинчлик таклифларини муҳокама қилдилар.

Учрашув сўнггида делегатлар мамлакатда кўп йиллардан бери давом этаётган урушга барҳам бериш учун Толибон жанггарилари билан музокара олиб боришдан бошқа йўл йўқ деган ҳулосага келдилар.

Афғонистондаги барча қабила ва минтақа вакиллари ҳамда сиёсий гуруҳлар расмийлари иштирок этган йиғилишда қабул қилинган ҳар қандай қарор бажарилиши мажбурий эмас.

Тинчлик жирғаси йиғилишини ўтказишдан мақсад Кобул ҳукумати ўз тинчлик дастурини қўллаб-қууватловчилар сонини кўпайтиришдан иборат.
XS
SM
MD
LG