Линклар

Беларус Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди


Асосан озиқ-овқат, кийим-кечак ва кўрпа-тўшакдан иборат бўлган 32 тонна инсонпарварлик ёрдами Тожикистонда яқинда рўй берган сув тошқинларидан азият чеккан аҳолига мўлжалланган.

Беларуснинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Витали Навицки Озодликка инсонпарварлик ёрдами 500 миллион беларус рубли, яъни, 166 ярим минг АҚШ долларини ташкил этишини айтди.

Унга кўра, Беларус ҳукумати 1999, 2008 ва 2009 йилларда ҳам Тожикистонга шу каби ёрдам жўнатган.

Тожикистон расмийлари ўтган ой мамлакат жанубида содир бўлган сув тошқинлари оқибатида 12 киши нобуд бўлганини айтмоқда.

Аммо маҳаллий аҳоли вакиллари қурбонлар сонининг расмийлар айтганидан анча кўп эканини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG