Линклар

Янукович Грузия ўлкалари мустақиллигига қарши


Украина президенти Виктор Янукович Россия сингари Грузиянинг исёнкор ўлкалари Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олишга қарши эканини айтди.

- Мен Абхазия, Жанубий Осетия ва Косовани мустақил давлат сифатида ҳеч қачон тан олмаганман. Бу халқаро қонун ва нормаларнинг бузилишидир, деди Украина раҳбари.

Украина парламенти мамлакатнинг ҳеч қандай блокка қўшилмаслик мақомини яна бир марта тасдиқловчи ҳужжатни қабул қилганидан бир кун кейин Янукович шундай баёнот берди.

Янги ҳужжат Украинанинг НАТОга аъзо бўлишига имкон бермайди.
XS
SM
MD
LG