Линклар

Ўтган ҳафта одатдагидан кўра воқеаларга бойроқ бўлди. Улардан энг муҳимлари сарасига учта воқеани жамлаш мумкин. Марказий Америкада содир бўлган табиий офат, Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётганларнинг Исролида қамоққа олиниши ва Марсга парвоз борасида 520 кунлик тажрибанинг бошланиши.

Юқорида кўриб турган суратингиз фотомонтаж ёки қандайдир фантастик фильм учун ишланган компютер графикаси эмас. Бу Гватемалада содир бўлган табиий офат натижасида юзага келган улкан қувр.

"Ўт балосидан, сув балосидан Ўзи сақласин, деб бекорга айтишмас экан-да"
Ўтган ҳафта Марказий Америкада содир бўлган сув тошқинлари оқибатида 170 одам ҳалок бўлди. Бу табиий офатдан энг кўп зарар кўрган давлат Гватемала бўлди. Ера агентлиги мухбири Луис Эчеварри табиий офат оқибатларини яққол намойиш этувчи мазкур суратни жўнатган.

Айни пайтда сув тошқинлари Украинага ҳам етиб борди. Ройтерс агентлиги мухбири Виктор Герниэк ғарбий Украинадаги Тернополь шаҳрида 3 июн куни содир бўлган сув тошқини пайтидаги бир вазиятни суратга олган.

Учинчи суратда эса Ройтерс мухбири Алберто Денкберг Ғазо минтақасига инсонпарварлик ёрдами олиб келгани учун қамоққа олинган фаоллардан бири қўлига “Озод Ғазо”, “Қамоққа олинганлар озод қилинсин”, деган шиорларни ёзиб олганини тасвирга туширган.

Айни пайтда Исроил Ғазо минтақасига инсонпарқварлик ёрдамини олиб кетаётган флотилиянинг ҳибсга олинган юзлаб фаолларини депортация қилиб бўлганини маълум қилди.

"Озод Ғазо"!
Расмийларга кўра, душанба куни халқаро сув хавзаларида Исроил дессанти амалга оширган рейд пайтида ҳалок бўлган тўққиз кишининг жасади ва 527 нафар фаоллар Тел-Авивдан Туркия ва Грецияга учиб кетган учқичларга ўтқизиб юборилган. Ҳалок бўлганларнинг камида тўрт нафари ва ҳибсга олинганларнинг тўрт юзга яқини Туркия фуқаролари бўлган.

Чоршанба куни Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу 31 май куни блокада қилинган Ғазо Минтақасига инсонпарварлик ёрдамини олиб киришга уринган Туркия кемасига ҳужум қилиб, тўққиз кишини ўлдирган Исроил дессанти ҳаракатларини ҳимоя қилди.

Халқаро ҳамжамият томонидан қораланган ва Туркия билан Исроил ўртасидаги муносабатларни тарангалштирган рейд пайтида камида тўққиз киши ҳалок бўлиб, юзлаб фаоллар ҳибсга олинди.

"Марсга учиш орзуимиз"
Марсга парвоз¸ аниқроғи узоқ муддатли изоляцияда инсон танаси ва руҳиятининг қандай бардош беришини тадқиқ этиш мақсадида Москвадаги илмий-тадқиқот институтларидан бирида 520 кунлик эксперимент бошланди. АPF фотомухбири Александр Неменов олган тўртинчи суратда мана шу тажриба иштирокчиларини кўриб турибсиз.

Тўрт давлатдан йиғилган олти кишилик кўнгиллилар гуруҳи 520 кун мобайнида Москвада космик кема шаклида махсус барпо қилинган 550 кубметрлик ҳудуддда¸ чекланган озиқ-овқат рациони билан яшайдилар ва ташқи дунё билан фақат электрон почта ёрдамида мулоқотда бўла оладилар.

Кўнгиллилар гуруҳига Россия фуқароси Алексей Ситев етакчилик қилади. Гуруҳ таркибида россияликлар Александр Смолиевский ва Суҳроб Камоловдан ташқари, франциялик Ромэн
Космонавтлар ерга қайтди.
Шарле, италиялик Диего Урбине ва Хитой фуқароси Ванг Юэ ҳам бор.

Тадқиқотчиларга кўра¸ Марсга инсоннинг илк парвози келаси 30 йил ичида амалга ошиши мумкин.

Айни пайтда NACA тақдим этган навбатдаги суратда “Союз” космик кемаси капсуласининг ерга қайтаётгани тасвирланган. Бу капсула 2 июн куни Қозоғистон заминига АҚШ, Россия ва Япониянинг уч фазогирини олиб тушди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG