Линклар

Медведев Меркел билан сўзлашувлар ўтказади


Россия президенти Дмитрий Медведев Германияда мамлакат канцлери Ангела Меркел билан музокаралар олиб борди.

Германия сафарини жума куни бошлаган Дмитрий Медведев Берлин яқинидаги Месеберг саройида Ангела Меркел билан норасмий сўзлашувлар олиб борди. Хабарларга кўра, сарой бўйлаб сайр қилган давлат етакчилари ўзаро инглиз тилида суҳбат қилганлар.

Медведев ва Меркел ўртасида бугун бўлиб ўтадиган музокараларда икки давлат алоқаларига оид масалалар, Россия-ЕИ муносабатлари, шунингдек ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан янгидан санкциялар жорий этишга оид БМТ Хавфсизлик кенгаши таклифи муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG