Линклар

Қўпорувчилик амалиётининг олди олинди


Кабардино-Балкарияда йирик қўпорувчилик амалиёти бартараф этилди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, жума куни милиция ходимлари Тирниауз шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида икки ярим килограмм тротил кучига тенг бўлган қўлбола бомба мосламасини топиб олган. Бомба мосламаси топилган кўча қўршовга олиниб, у ерга сапёрлар гуруҳи етиб келган. Маълум бўлишича, сапёрлар бомба мосламасини ўша ернинг ўзида портлатиб юборган.

Шунингдек, бугун Налчик шаҳри яқинидаги ўрмонда қурол-аслаҳа беркитилган ертўла аниқлангани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG