Линклар

Эрон ҳарбийлари Курдистон ҳудудига ўтди


Ироқнинг Курдистон мухторияти хавфсизлик кучларига кўра, Эрон қўшинлари сўнги уч кун мобайнида икки маротаба Ироқ ҳудудига бостириб кирган.

Маълум бўлишича, Эрон хавфсизлик кучлари Ироққа яқин тоғли ҳудудларда курд жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар олиб борган.

Генерал майор Жаббор Явар сўзларига кўра, пайшанба куни эронлик 30дан ортиқ аскар ҳарбий техникада чегардан ўтиб, Ироқ ҳудудига 2 километргача бўлган масофага кирган. Бундан икки кун аввал ҳам эронлик ҳарбийларнинг Ироқ ҳудудига киргани қайд этилган. Ҳозирча Эрон томони ушбу хабарларга ўз муносабатини билдиргани йўқ.

Эрон қўшинлари Курдистон ишчилар партияси билан яқиндан алоқада бўлган Курдистон Озод хаёт партияси жангариларига қарши бир неча ойлардан буён ҳарбий амалиётлар ўтказиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG