Линклар

logo-print

Эрдўғон кемада Ғазога бормоқчи


Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон инсонпарварлик ёрдами олиб борувчи кемалардан бирида Исроил қамалида қолаётган Ғазо минтақасига боришга тайёр эканини маълум қилди.

Эрдўғон, шунингдек, бошқа давлатлар фаластинликлардан юз ўгирган тақдирдагина ҳам расмий Анқара Ғазо минтақаси аҳолисини қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.

- Мен шахсан “Озодлик флотилияси”га раҳбарлик қилиб, фаластинликларга ёрдам бериш учун у ерга боришга тайёрман. Биз Ҳамас ҳаракатини терроризмни қўллаб-қувватловчи ташкилот, деб билмаймиз. Ҳамас ўз ҳудудини ҳимоя қилиб, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун кураш олиб бормоқда. Улар Ғазодаги сайловда ғалаба қозонган. Шу пайтнинг ўзида гуруҳнинг аксар аъзолари Исроилда қамоқ жазосини ўтамоқдалар, деди Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

5 июн куни Туркия бош вазири Анқарадаги шифохонада даволанаётган “Озодлик флотилияси” да душанба куни ўтказилган рейд чоғида тан жароҳати олган фаолларни зиёрат қилди. Чоршанба ва пайшанба кунлари Исроил ҳукумати “Озодлик флотилияси” таркибидаги олтита кемада қўлга олинган 500 дан ортиқ фаолни Туркияга депортация қилди. Исроил ҳарбийларининг рейди чоғида нобуд бўлган тўққиз фаолнинг ҳам жасади Туркияга келтирилди.
XS
SM
MD
LG