Линклар

Медведев Меркел билан сўзлашувлар олиб борди


Россия президенти Дмитрий Медведев 5 июн куни Берлин яқинидаги Месеберг саройида Германия канцлери Ангела Меркел билан музокаралар олиб борди.

Хабарларга кўра, Медведев ва Меркел фавқулодда ва ҳарбий ҳолатларни бартараф этиш қоидаларини ишлаб чиқувчи Россия ва ЕИ ўртасида янги хавфсизлик қўмитаси ташкил қилиш ғоясини илгари сурганлар.

Россия ва Германия етакчилари фикрича, янги кўмита минтақадаги можаролар, жумладан, Приднестровье минтақаси атрофидаги вазиятни ҳал қилишдаги уринишларни жаллаштиришга кўмаклашиши мумкин.

Эрон масаласига тўхталган Дмитрий Медведев расмий Теҳронга қарши янги жазо чоралари қўллаш борасидаги келишув мавжуд экани, бироқ аксар давлатлар Эронга нисбатан санкциялар қўлланилишини истамаётганини таъкидлаб, Теҳроннинг халқаро ҳамжамият чақириқларини жавобсиз қолдирмаслигига катта умид билдирди.
XS
SM
MD
LG