Линклар

АҚШ Миллий разведкасига янги раҳбар тайинланди


Президент Барак Обама мамлакат ҳарбий ҳаво кучларининг собиқ генерали Жеймс Клепперни АҚШ Миллий разведкаси раҳбари этиб тайинлади. Бу ҳақда Барак Обама Оқ уйда ўтказилган матбуот анжумани чоғида эълон қилди.

Эндиликда Жеймс Клеппер номзодини мамлакат Сенати маъқуллаши лозим.

АҚШ Миллий разведкасининг аввалги раҳбари Дэннис Блэр май ойида эгаллаб турган лавозимидан истеъфо берган эди.

2009 йил декабр ойида Америка учқичини портлатиш уриниши ва шу ой бошида Ню Йоркда бомба ҳужуми содир этишга бўлган ҳаракатлар ортидан Дэннис Блэр идораси Америка раҳбарияти назарига тушган эди. Миллий разведка АҚШдаги 16 та жосуслик хизмати фаолиятини мувофиқлаштирувчи идорадир.
XS
SM
MD
LG