Линклар

logo-print

Қандаҳорда портлаш содир этилди


Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида вилоят ҳокими қароргоҳи ёнида содир этилган портлаш оқибатида полиция ходими нобуд бўлди, тинч аҳоли вакилларидан камида 14 киши тан жароҳати олди.

Қандаҳор полиция бошқармаси раҳбари Сардор Муҳаммад Зазоий сўзларига кўра, велосипедга ўрнатилган бомба мосламаси ҳоким қароргоҳи ёнида ҳаракатга келтирилган. Айтилишича, портлаш рўй берган маҳал ҳоким ўз қароргоҳида бўлмаган.

XS
SM
MD
LG