Линклар

logo-print

Ирландия кемасидаги фаоллар ҳам депортация қилинади


Исроил ҳукумати шанба куни Ғазо қирғоқларига яқин ҳудудда қўлга олинган Rachel Corrie кемасида бўлган Фаластин фаолларини депортация қилишини эълон қилди.

Айтилишича, Ғазо аҳолисига инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган кемада жами 19 киши бўлган ва улар бугун Тел-Авив халқаро аэропортига келтирилган.

Шанба куни Исроил хавфсизлик кучлари Ирландияга тегишли кемани ҳеч қандай қаршиликсиз қўлга олди ва Ашдод порт шаҳрига келтирди.

Душанба куни эса олти кемадан иборат “Озодлик флотилияси” Ғазо қамалини бузиб ўтишга уринди. Исроил хавфсизлик кучларининг ушбу кемаларда рейд ўтказиши оқибатида тўққиз нафар фаол нобуд бўлди, ўнлаб киши тан жароҳати олди.

Халқаро сувларда рўй берган мазкур қонли воқеа Туркия ва Исроил муносабатларининг совуқлашувига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG