Линклар

logo-print

Ўзбек рефериси Жаҳон чемпионатининг илк учрашувига ҳакамлик қилади


Реферилик фаолиятини 2003 йилда бошлаган Равшан Эрматов футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларини бошқарадиган ўзбекистонлик биринчи ҳакам бўлади.

Реферилик фаолиятини 2003 йилда бошлаган Равшан Эрматов футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларини бошқарадиган ўзбекистонлик биринчи ҳакам бўлади.

Футбол бўйича Жанубий Африка республикасида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига саноқли кунлар қолган бир пайтда ўзбек рефериси Равшан Эрматов зиммасига ўта масъулиятли вазифа юкланди.

Келаси ҳафтадан бошлаб барча футбол ишқибозларининг нигоҳи Жанубий Африка республикасига қаратилади.

11 июн-11 июл кунлари айнан Жанубий Африка республикасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Гарчи ушбу чемпионатда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этмаётган бўлса-да, ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг Жаҳон чемпионати баҳсларини катта қизиқиш билан томоша қилишлари турган гап. Боиси Ўзбекистон тарихида илк бор халқаро тоифадаги ўзбек рефериси Равшан Эрматов Жаҳон чемпионати баҳсларига ҳакамлик қилади.

6 июн куни Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг дастлабки баҳсларини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

ФИФА расмий сайтида эълон қилинган хабарга кўра, ҳамюртимиз Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувига ҳакам этиб тайинланган.

Шундай қилиб, 32 ёшли Равшан Эрматов 11 июн куни бошланадиган Жаҳон чемпионатининг илк учрашуви, чемпионат мезбони Жанубий Африка ва Мексика ўртасида бўлиб ўтадиган ўйинга ҳакамлик қилади. Мазкур баҳс Жанубий Африканинг Йоҳаннесбург шаҳрида бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионатида Равшан Эрматовга ўзбекистонлик Рафаэл Илёсов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам беради.

Равшан Эрматов МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ҳудудидан Жаҳон чемпионатига бориш йўлланмасини қўлга киритган ягона бош ҳакам ҳисобланади.

Айни пайтда Чемпионат.ру сайтининг хабар қилишича, Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатида бошқарган ҳар бир ўйин учун 45 минг доллар атрофида пул олади. Бундан ташқари, ҳар бир бош ҳакамга 30 минг доллар атрофида гонорар тўланиши ҳам айтилмоқда.

Реферилик фаолиятини 2003 йилда бошлаган Эрматов футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларини бошқарадиган ўзбекистонлик биринчи ҳакам бўлади.

Равшан Эрматов 2008 йилда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал баҳсини ҳам бошқарган эди. Эрматов, шунингдек, 2008 ва 2009 йилларда Осиёнинг энг зўр ҳаками, деб топилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG