Линклар

Москвада банк ўмарилди


Москва шимолидаги банклардан бирига қуролли ҳужум уюштирилди.

Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси тарқатган хабарга кўра, юзига ниқоб таққан ва пистолет билан қуролланган икки шахс банк бўлимига бостириб кирган. Босқинчилар банк ходимига тахдид қилиб, салкам 6 миллион рубл пулни олиб чиқиб кетган.

Айни пайтда воқеа жойида терговчилар гуруҳи иш олиб бормоқда. Москва бўйлаб эса банкни ўмарган шахсларни қидирув ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG