Линклар

Афғонистонда хорижлик аскарлар ҳалок бўлди


Афғонистон бўйлаб рўй берган зўравонликларда халқаро кучларнинг камида беш аскари нобуд бўлди.

НАТО тарқатган баёнотга кўра, мамлакат жанубида рўй берган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида хорижлик уч аскар ҳалок бўлган.

Хорижлик бошқа бир аскар жанубда қўлбола бомба мосламаси портлаши оқибатида, яна бир ҳарбий эса жангарилар билан рўй берган отишма чоғида ўлган.

Хабарларга кўра, нобуд бўлган хорижлик ҳарбийлардан тўрт нафари АҚШ фуқароларидир. Айни пайтда бешинчи аскар миллати ошкор қилинмади.

Айни пайтда Испания Мудофаа вазирлиги Афғонистон шимолий-ғарбида содир этилган портлаш оқибатида испаниялик икки ҳарбий тан жароҳати олганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG