Линклар

Франция ва Британия Ғазони назорат қилишда ёрдам бериши мумкин


Европа Иттифоқи Исроил томонидан қамал қилинган Ғазога инсонпарварлик ёрдамини етказишда ҳамда Ғазога қуроллар яширинча олиб борилишининг олдини олиш учун кемалар қатновини назорат қилишда ёрдам бериши мумкин.

Бу гапни Франция Ташқи ишлар вазири Бернард Кушнер британиялик ҳамкасби Вилям Хейг билан Парижда олиб борган сўзлашувидан кейин айтди.

Ўтган ҳафта Исроил десант кучлари Ғазога гуманитар ёрдам олиб кетаётган кемаларга ҳужум қилгани оқибатида 9 нафар турк фаоли нобуд бўлди.

Исроил аскарлари ўзларини ҳимоя қилиш учун ўт очганини айтди.
XS
SM
MD
LG