Линклар

logo-print

Исроил БМТнинг мустақил текширув ўтказиш таклифини рад қилди


Исроилнинг БМТдаги элчиси Михаэл Орен ўтган ҳафта Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган кемаларга қарши Исроил кучлари ҳужум қилгани бўйича халқаро комиссия текширув ўтказишига Исроил рухсат бермаслигини айтди.

Орен АҚШ телевидениесига Исроил ўз ҳарбийларини текшириш имконияти ва ҳуқуқига эга эканини урғулади.

Шунингдек, у Исроил фаластинликлар тарафдори бўлган тўққиз фаол ўлдирилгани юзасидан узр зўрамаслигини айтди.

Исроил ҳарбийлари ўтказган рейд пайтида саккиз нафар Туркия фуқароси ва бир нафар америкалик турк нобуд бўлган эди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун бу масалани Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан телефон орқали муҳокама қилди.

Айни пайтда Туркияда бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара расмийлари Исроилнинг Ғазога жорий қилган қамали тўхтатилишига қаратилган ҳаракатларни давом эттиришини ва буни “давлат терроризми” деб ҳисоблашини айтди.
XS
SM
MD
LG