Линклар

logo-print

Афғонистонда юқори лавозимли шахслар истеъфога чиқди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг идораси ички ишлар вазири Ҳаниф Атмар ва Миллий хавфсизлик директорати бошлиғи Амруллоҳ Солиҳ истеъфога чиққанини билдирди.

Бу ўтган ҳафта Тинчлик жирғаси йиғилиши пайтида пойтахт Кобул ракеталардан ўққа тутилгани билан боғлиқ экани айтилмоқда.

- Афғонистон президенти миллий тадбирлар хавфсизлигини таъминлашда бизнинг имкониятимизга ишончини йўқотди. Биз тинчлик жирғасига муваффақиятли тайёргарлик кўрдик, кейинроқ икки террорчи ўлдирилди ва худкушларни келтиришда ёрдам берган шахслар қўлга олинди. Афтидан, бизнинг бу муфаввақиятларимиз мамлакат раҳбарини қониқтирмаган, деди Афғонистон ички ишлар вазири 6 июн куни Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида ўзининг истеъфога чиқиш сабаблари юзасидан изоҳ бераркан.
XS
SM
MD
LG