Линклар

logo-print

Исроил БМТ таклифини рад қилди


Исроилнинг БМТдаги элчиси Михаэл Оран ўтган ой охирида Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган тўққиз нафар фаол ўлдирилгани юзасидан Исроил узр сўрамаслигини билдирди.

Исроилнинг БМТдаги элчиси Михаэл Оран ўтган ой охирида Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган тўққиз нафар фаол ўлдирилгани юзасидан Исроил узр сўрамаслигини билдирди.

Тел Авив ўтган ҳафта Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган Туркия кемаларига Исроил кучлари ҳужум қилгани хусусида халқаро комиссия текширув ўтказишига рухсат бермаëтир.

Михаэл Орен АҚШ телевидениесига Исроил ўз ҳарбийларини текшириш имконияти ва ҳуқуқига эга эканини таъкидлади. У, шунингдек, фаластинликлар тарафдори бўлган тўққиз нафар фаол ўлдирилгани юзасидан Исроил узр сўрамаслигини қайд этди.

6 июн куни Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ҳукумат вазирлари билан Ғазога жорий қилинган қамалга зид равишда инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган Туркияга қарашли кемада 9 нафар фаол Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилгани юзасидан мустақил текширув ўтказиш ҳақидаги БМТ таклифини муҳокама қилди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун “Мовий Мармара” номли кемада юз берган қонли воқеа юзасидан халқаро мутахассислар гуруҳи текширув ўтказиши ва гуруҳга Янги Зеландия бош вазири Жеффри Палмер бошчилик қилишини таклиф қилди. Бан Ки Мун шу масалани Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан ҳам телефон орқали муҳокама қилди.

Май ойи охирида Исроил десант кучлари инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган кемаларда ўтказган рейд чоғида саккиз нафар Туркия фуқароси ва бир нафар америкалик турк нобуд бўлган эди.

Айни пайтда Исроил расмийлари Туркия газеталарида чоп этилган фотосуратлар калтакланган исроиллик аскарлар ўзини ҳимоя қилиш учун қурол ишлатганини тасдиқлашда ёрдам беришини айтди.

6 июн куни Исроил Ғазога жорий қилинган қамалига зид равишда инсонпарварлик ёрдами олиб боришга уринган Ирландияга қарашли “Rachel Corrie”номли кеманинг етти нафар фаолини Иорданияга депортация қилди. Бу кема 5 июн куни Исроил ҳарбийлари томонидан қўлга олинган. Ҳибсга олиш пайтида фаоллар Исроил ҳарбийларига қаршилик кўрсатмаган.

Туркияда бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара расмийлари Исроилнинг Ғазога жорий қилган қамали тўхтатилишига қаратилган ҳаракатни давом эттиришини ва буни “давлат терроризми” деб ҳисоблашини айтди. Эслатиш жоизки, Ҳамас ҳаракати 2007 йилда Ғазо секторини ўз назоратига олганидан сўнг Исроил Ғазога жорий қилган қамалини кучайтирган.

Айни пайтда 6 июн куни Исроилга қарши намойишлар давом этди. Хусусан, Марокаш пойтахти Работда минглаб одам Исроил байроқларини ёқди ва араб давлатларини “сукут сақлаётганлик”да айблади.

Ливан пойтахти Байрутда бир неча юз одам Исроил ва АҚШ элчихоналари бинолари олдида норозилик намойиши ўтказди.

Араб Лигасининг 47 аъзосидан иборат делегация Ғазо аҳолисига бирдамлик рамзи ўлароқ Мисрнинг Рафоқ чегара пунктини кесиб, Ғазо секторига ўтдилар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG