Линклар

logo-print

Эронликлар ҳам Ғазога ёрдам юбормоқчи


Эроннинг Қизил ярим ой ташкилоти Исроил қамалида қолаётган Ғазо минтақасига иккита кемада инсонпарварлик ёрдами юбориш тўғрисида қарор қабул қилганини билдирди.

Ташкилот вакили Абдулрауф Обидзоданинг ИРНА агентлигига билдиришича, Қизил ярим ой ташкилоти эронлик кўнгиллиларга мурожаат қилиб, уларни Ғазога юбориладиган кемага ҳамроҳлик қилишга чақирган.

Якшанба куни эса Эрон оммавий ахборот воситалари мамлакатнинг нуфузли Ислом инқилоби посбонлари корпуси Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган ҳар қандай кемага ҳамроҳлик қилишга тайёр экани xусусида хабар тарқатган эди.

XS
SM
MD
LG