Линклар

Бишкекда намойишчиларни отган снайперлар ҳибс этилди


Қирғизистонда апрел ойидаги аксилҳукумат намойиш иштирокчиларини ўққа тутган 15 нафар мерган қўлга олинди.

Қирғизистон муваққат ҳукумат раиси ўринбосари Азимбек Бекназаровнинг айтишича, Бишкекдаги намойиш иштирокчиларини отишга буйруқ берган расмийларнинг ҳам исми-шарифи аниқланган

Апрел ойидаги намойишлар чоғида мухолифат тарафдорлари ва хавфсизлик кучлари ўртасида рўй берган тўқнашувлар оқибатида 90дан ортиқ киши нобуд бўлди, салкам минг киши тан жароҳати олди.

Азимбек Бекназаров, шунингдек мамлакат собиқ президенти Қурмонбек Бакиев оила аъзоларига нисбатан очилган жиноят ишларининг қарийб 80 фоизи ниҳоясига етказилганини маълум қилди.

Айни пайтда муваққат ҳукумат расмийларига кўра, мамлакатдаги йирик банклардан бири “АзияУниверсалБанк”и давлат тассаруфига ўтади. Мазкур банкнинг президент Қурмонбек Бакиевнинг тўнғич ўғли Максим Бакиевга қарашли экани айтилади.

XS
SM
MD
LG