Линклар

logo-print

Байден Муборак билан учрашмоқда


АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Мисрнинг Шарм-аш-Шайх шаҳрида мамлакат президенти Ҳусни Муборак билан музокаралар ўтказмоқда.

Хабарларга кўра, Жозеф Байденга Оқ уй ва Миллий хавфсизлик кенгашининг юқори мартабали расмийлари ҳамроҳлик қилмоқдалар.

Байден ва Муборак сўзлашувларидан бир ҳафта муқаддам Исроил хавфсизлик кучлари Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган “Озодлик флотилияси”да рейд ўтказди. Мазкур рейд оқибатида Фаластин фаолларидан тўққиз киши нобуд бўлди, ўндан ортиқ киши тан жароҳати олди.

Шарм-аш-Шайхдаги музокараларда халқаро сувларда рўй берган ушбу қонли воқеаларнинг ҳам тилга олиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG