Линклар

Исроил аскарлари тўрт фаластинликни отиб ўлдирди


Исроил қўшинлари қўмондонлиги Ғазога яқин ҳудудда кичик қайиқ ўққа тутилгани ва тўрт нафар жанггарининг отиб ўлдирилганини маълум қилди.

Исроил армияси матбуот вакилининг билдиришича, ғаввослар кийимида бўлган шахслар Исроилга қарши қўпорувчилик амалиёти содир этишни режалаштирган.

- Беш нафар террорчи денгиз орқали Исроил ҳудудига ўтишга уринди. Бугун эрталаб рўй берган ушбу ҳодиса Ҳамас ҳаракати назорати остида бўлган Ғазода рўй бераётган воқеалардан даракдир. Ғазо ҳудуди Исроилга қарши ҳужум уюштириш майдонига айлантирилди. Ҳамас буни ҳеч қачон яширмаган ва бизга қарши ҳужум қилиш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланиши хусусида баёнот берган, деди Исроил армияси матбуот вакили.

Воқеа гувоҳлари ҳам Исроил ҳарбийлари томонидан отиб ўлдирилган шахсларнинг ғаввослар кийимида бўлганликларини тасдиқладилар.

Айни пайтда “Ал-Ақса жафокашлари” жанговар гуруҳи ўлдирилган шахсларнинг ўз аъзоси бўлгани ва уларнинг махсус машғулот ўтказаётган маҳал ҳужумга учраганини билдирди.
XS
SM
MD
LG