Линклар

Бҳопал фожиаси айбдорларига ҳукм чиқарилди


Ҳиндистон маҳкамаси 1984 йилда Бҳопал шаҳрида рўй берган энг мудхиш саноат фожиасига алоқадорликда гумон қилинган етти шахс устидан ҳукм чиқарди.

АҚШнинг Union Carbide кимёвий ширкатига тегишли бўлган корхонанинг собиқ етти ходимига суд қарори билан ҳар бирига икки йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

Ҳиндистон ҳукуматига кўра, 1984 йилнинг 3 декабр куни Бҳопал шаҳрида жойлашган корхонада рўй берган авария натижасида ҳавога чиққан заҳарли газ оқибатида камида 15 минг киши нобуд бўлган, минглаб фуқаро эса заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Бҳопал шаҳрида 25 йил муқаддам рўй берган ушбу воқеа жаҳон тарихида энг мудҳиш саноат фожиаларидан бири, деб эътироф этилган.

Айни пайтда ҳиндистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари айбланувчиларга чиқарилган маҳкама қарорини ўта енгил, дея атади. АҚШнинг собиқ Union Carbide кимёвий ширкати мазкур фожиа муносабати билан Ҳиндистон ҳукуматига 470 миллион доллар товон пули тўлаган.

XS
SM
MD
LG