Линклар

Туркия денгиздаги воқеани тафтиш қилишни сўрамоқда


Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли агар Исроил ҳукумати “Озодлик флотилияси”да рўй берган ҳодиса юзасидан халқаро текширув ўтказишга рухсат бермаса, Анқаранинг Тел-Авив билан алоқаларни яхшилаш масаласини муҳокама қилмаслигини билдирди.

- Агар Исроил ҳукумати халқаро текширув ўтказишга оид БМТ Бош котиби Бан Ки Мун таклифларини рад қилса, бу уларнинг баъзи маълумотларни яширишга уринаётганини англатади, деди жумладан Аҳмад Довутўғли.

Туркия Ташқи ишлар вазирининг ушбу баёноти Истанбулда Афғонистон ва Покистон Ташқи ишлар вазирлари билан ўтказилган учрашув чоғида янгради.

Бундан бир оз аввал Исроилнинг БМТдаги элчиси Михаэл Орен ўтган ҳафта Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган кемаларга қарши Исроил кучлари уюштирган ҳужум бўйича халқаро комиссия текширув ўтказишига ўз ҳукумати рухсат бермаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG